Хитойнинг тегишли идоралари охирги уч ой мобайнида 4 мингта атрофида «зарарли» сайт ва аккаунтларни блоклади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Нолегал ва порнографик нашрларга қарши кураш миллий бошқармасининг маълум қилишича, қаллобликда, порнография тарқатишда, диний ташкилотларга ёллашда ва мишмиш тарқатишда гумонланган сайт ва аккаунтлар блокланган.

«Зарарли контент»ни аниқлаш кампанияси май ойида бошланган эди — ўшанда 120 та қонунбузарлик аниқланган, 230 та фирма огоҳлантирилган эди.