Шавкат Мирзиёев президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни Тожикистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон президенти кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади. Шавкат Мирзиёев эртага МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.