Сарвар Маҳаметов 6 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг хабар беришича, у бунгача 2016 йилдан бери Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди; 41 ёшли Маҳаметов 2010—2016 йилларда Бектемир туман ҳокимлигига раҳбарлик қилган.

Фото: «Газета.uz»

Бунгача Чилонзор туманига ҳокимлик қилган Даврон Ҳидоятов аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ўз навбатида, Яккасарой тумани ҳокими лавозимига 6 октябрь куни Бахтиёр Шомуродов тайинланган. 40 ёшли Шомуродов бунгача Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.