Ноябрь ойининг бошида Apple компаниясининг бозор капитализацияси бир триллион доллардан ошиқ эди. Аммо ҳозирда бу қиймат 921 миллиард долларга тушди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Охирги беш йил ичида Apple 190 миллиард доллар йўқотди. Мутахассисларнинг айтишича, компания саккиз йил муқаддам ҳам шу нархда бўлган.

Компания акциялари 12 ноябрь куни беш фоизга тушиб кетди. Ҳозир бир дона акция 194 доллар туради. Мутахассислар нарх тушишини iPhone‘га бўлган талабнинг тушиши билан боғламоқда.