22 ноябрь куни Чимкент—Самара трассасида, Аралск шаҳридан 40 километр узоқда Чимкент— Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Today.kz» хабар берди.

Фото: «Today.kz»

Авария чоғи автобус салонида Ўзбекистоннинг 37 нафар фуқароси бўлган.

«Ҳодиса туфайли 2 киши касалхонага ётқизилди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Бир йўловчи жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этди. 17 нафар йўловчи трасса бўйидаги меҳмонхонада жойлаштирилди», — дейилади Қизилўрда вилояти акими матбуот хизмати хабарида.

Автобуснинг қолган йўловчилари мустақил равишда Новосибирскка йўл олгани билдирилмоқда.