Қора ниқобли ИИББ ходимлари MMA жангчиси Мурод Хонтўраевни касалхонадан олиб кетди. Жараён видеоси интернетда тарқалди.

Мурод Хонтўраев нима учун касалхонадан бу тарзда олиб чиқилгани, шунингдек, қаерга олиб кетилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Хонтўраев 26 ноябрь куни Тошкентдаги офисида қора кийимли, ниқоб таққан 10 нафар номаълум шахснинг ҳужумига учраган эди. Интернетда қора ниқоблиларнинг офисга бостириб кириши акс этган видеоёзувлар ҳам тарқалди.

Бироқ ушбу ҳолат юзасидан шу вақтгача ваколатли органлар томонидан бирорта ахборот ё изоҳ берилганича йўқ.