Pantone институти 2019 йилнинг рангини танлади. Бу — «тирик коралл», деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Meduza

Институт вице-президенти Лаури Прессманн йил рангини «ҳиссиётлар учун озуқа» ва «мустаҳкам қучоқ» сифатида тавсифлаган. Институт томонидан қайд этилишича, «тирик коралл» «оптимизмга ички эҳтиёж»нинг рамзи ҳисобланади.

Ўтган йили Pantone талқини бўйича йил ранги «ультрабинафша» бўлган.