Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойнинг 40 йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожи учун алоҳида ҳисса қўшган 100 та инсон рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ТASS хабар бермоқда.

Фото: «Google Images»

Мазкур рўйхат сешанба куни, Хитой ҳукумати томонидан сиёсий ислоҳотларнинг 40 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали йиғилишда эълон қилинди.

Жек Мадан ташқари, рўйхатдан Хитой баскетбол ассоциацияси президенти Яо Мин, телекоммуникацион корпорация Tencent бошқарув кенгаши раиси Ма Хуатэн ҳам ўрин олган.