Децл тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик рэпер Кирилл Толмацкий 35 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг отаси, продюсер Александр Толмацкий Facebook’да маълум қилди.

Фото: Facebook / Александр Толмацкий

«Кирилл энди йўқ», дея ёзув қолдирган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Децлнинг ўлими сабаблари расман маълум қилинмаган. Унинг маъмури Павел Беленс хонанданинг юраги тўхтаб қолганини билдирди.

Кирилл Толмацкий 1983 йил 22 июлда Москвада туғилганди. «Bad B. Альянс» гуруҳининг собиқ иштирокчиси. Яккахон ижрочи тариқасида жами 8 та мусиқий альбом тайёрлаган. Илк альбоми — «Кто? ти» миллиондан ортиқ нусхада тарқалган ва Россияда энг кўп сотилган тўпламлар қаторига киради.