Туркиялик машҳур актёр ва модель Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга келганлиги ҳақида хабар берган эдик. Sputnik ёзишича, актёр Тошкентга айнан мухлисалари билан зиёфатда иштирок этиш учун келган.

Фото: Getty

Улар орасида Ўзбекистондаги нуфузли шахсларнинг рафиқалари, бизнес-ледилар, модель бизнеси вакилалари ҳам бўлган.

Хабарларга кўра, ўз истеъдодини қадрловчи аёллар билан 2,5 соатлик мулоқоти эвазига у 2 миллион турк лираси (қарийб 380 минг доллар) пул ишлаб олган.

Актёр Ўзбекистон унга жуда ёққанини, у ерда кўплаб хушмуомала ва меҳмондўст кишиларни учратгани, шу сабабли албатта у ерга қайтиб боришини айтган.