ФҚБнинг собиқ вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Эндрю Маккейб АҚШнинг CBS News телеканалига берган интервьюсида ишдан бўшатилишининг сабаби Трампга қарши очилган иккита янги текширув бўлганини айтган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: Unian

«Мен АҚШ президентига қарши иккита иш очгандим. Шунинг учун Дональд Трамп мени ишдан бўшатган», — дейди Маккейб.

Аслида Маккейб расман нафақага чиқишига бир кун қолганда ишдан бўшатилган.

Маккейб 2018 йил март ойида ишдан бўшатилган. ТВга берган интервьюсида собиқ амалдор ишдан бўшатилиши юзасидан АҚШ ҳукуматини судга бермоқчи эканини айтган.