«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан санъаткорлар иштирокида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим мактабларга китоблар совға қилинди.

Фото: «Ўзбекконцерт»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров бошчилигида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов ва хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабга китоблар тақдим этди.

Фото: «Ўзбекконцерт»

Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов ва Юлдуз Усмонова Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 6-мактабда бўлиб, шахсий кутубхоналаридаги адабиётлардан мактаб кутубхонасига совға қилди.

Фото: «Ўзбекконцерт»