Ўзбекистонда фаолият юритаётган нашриётларда 2018 йил давомида китоблари энг кўп чоп этилган муаллифлар ўнлиги эълон қилинди.

Фото: Sputnik

Унга кўра ҳозирда қуйидаги муаллифларнинг асарлари нашр этилиш бобида етакчилик қилмоқда.

Ўткир Ҳошимов;

Абдулла Қодирий;

Ғафур Ғулом;

Азамат Қоржовов;

Чўлпон;

Ойбек;

Тоҳир Малик;

Нурали Қобул;

Набижон Ҳошимов;

Худойберди Тўхтабоев.

Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси Муҳиддин Омоновнинг айтишича, 2018 йилда назорат нусхалари тақдим этилган китобларнинг 48 фоизини бадиий адабиётлар ташкил этди. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма маҳсулотлар кўлами эса 4 фоизга ҳам етмади.