31 март куни Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб кетди ва тоғли ҳудудларда қор ёғди, деб хабар берди «Azon.uz».

Фото: «Azon.uz»

Жабал Лауз тоғида якшанба куни кундузи қор ёға бошлаган ва кечга бориб Иордания билан чегарадош ҳудуд оппоқ қор билан қопланган.

Эртаси куни маҳаллий аҳоли қор манзарасидан баҳраманд бўлиш учун тоғ томон отланган. Қизиқувчилар сони кўп бўлганидан йўлларда транспорт ҳаракатини тартибга солиш учун йўл патруль хизмати ходимлари жалб этилган.

Бундан ташқари, фуқаро мудофааси ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳам хизматда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жабал Лауз тоғида охирги марта февраль ойининг ўрталарида қор ёққан.