Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа 5 апрель куни Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабат билдирди.

Фото: Twitter

«2016 йил декабри. Менинг Гулнора Каримова билан учрашишимга биринчи марта рухсат беришди. Тошкентда икки кунлик эшитувлар бўлди. 20 соатдан кўпроқ давом этди. Менинг мижозимга тайинланган икки ўзбек адвокатидан бирортаси бу икки кун давомида оғиз очиб бир сўз демади. Индамас адвокатлар. Босим остида. #Aдолатсиз адолат», — деб ёзди швейцариялик адвокат.

Фото: Twitter

1 апрель куни Зангиотадаги 21-аёллар колониясида Гулнора Каримова билан учрашгани ҳақида Twitter саҳифасида хабар берган Грегуар Манжа 3 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматидан ўз мижозига берилган жазо муддатига ойдинлик киритишни сўради.

Фото: Twitter

«Бир неча ойдан бери биз Ўзбекистон расмийларидан Каримовага берилган қамоқ жазосининг қачон бошланиб, қачон тугашини тушунтириб беришни сўраяпмиз. Одам ўғирлашми бу? Ҳозиргача жавоб йўқ», деб ёзади Грегуар Манжа.

Жорий йил 6 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг жазони ўташ колониясига қайтарилгани ҳақида хабар берган эди.