Чеченистонда маҳаллий фермер олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликда сақлаган, деб ёзади Repost қулликка қарши қаратилган «Альтернатива» жамоатчилик ҳаракатига таяниб.

Фото: «24kz.media»

Ўзбекистонлик муҳожирлар маҳаллий фермернинг хўжалигида ишлаб, қуллик шароитларида сақланган. Муҳожирлар қариндошлари гувоҳлик беришича, тўрт ўзбекистонлик Чеченистонга келиши билан дарҳол қулликка тушган.

Ҳаммадан олдин етиб келган икки ўзбекистонликка соғлиғи ёмонлашган ва касалликка чалинган ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Фермер муҳожирларни доим дўппослаб келган, қочишга уринган ишчиларга уларни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ўзбекистонликлар қулликка бир неча ой аввал тушган. Январда икки эркак катта пул тўланадиган, яхши ишни таклиф қилган танишининг гапига ишониб, ишлашга келган.

Эркаклар алоқа воситасини топишга муваффақ бўлган. Кейинроқ маълум бўлишича, улар «Грозний» аэропортидан 15 км узоқликда бўлган. Улар тез орада Ўзбекистонга қайтиб келади.