Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати