Нотр-Дам-де-Пари соборида (Париж Биби Марям собори) кучли ёнғин юзага келди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «Glavnoe.ua»

Гувоҳлар олган видеоларда ибодатхона базиликасидан отилиб чиқаётган кучли паға-паға тутун ва очиқ алангани кўриш мумкин.

Айни пайтда соборнинг бир қисми ҳавозалар билан тўсиб қўйилган, у ерда реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин сабаблари номаълум.