Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйилди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: ЎзА

«Тошкент—Москва» йўналиши бўйлаб учиб кетаётган фуқаро К.М.нинг багажи сканер воситаси ёрдамида текширувдан ўтказилганда унинг ичидаги кичик, деярли кўз илғамайдиган буюм ходимлар диққатини тортди. Сўнгра багаж холислар иштирокида кўздан текширилганда унинг ичида бир дона 7,62 миллиметрли жанговар ўқ борлиги аниқланди.

Фуқаронинг сўзларига қараганда ушбу ўқни у мерос сифатида олиб кетмоқчи бўлган экан. Аммо, қонун барча учун баробар эканлиги ёддан чиқармаслик лозим.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.