Наманганда «Библиобус» — кўчма автокутубхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши

120 миллион сўм эвазига харид қилинган автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма автокутубхонага мослаштирилди. 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоб ва сиёсий адабиётлар билан таъминланди.

«Библиобус» Наманган шаҳридаги «Маърифат китоб олами» хайрия жамоат фондига туҳфа этилди.

Вилоят марказидан анча олис ҳудудда жойлашган «Бунёдкор» маҳалласида «Библиобус» фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари, ёзувчи ва шоирлар ҳозир бўлди.

Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши

Кўчма кутубхона фаолияти айнан «Бунёдкор» маҳалласидан бошлангани бежиз эмас. Мазкур ҳудуд аҳолиси китоб харид қилиш мақсадида шаҳар марказига бориши учун 15-20 километр йўл босишига тўғри келарди.