Туркияда FETO маърузачиси Фетхулла Гюлен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилинган 210 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Хабарда айтилишича, полиция ва жандарма кучлари Истанбулда ва вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларни қўлга олиш учун бир вақтнинг ўзида операция бошлаган.

Қўлга олинганлар орасида 5 нафар полковник, 7 нафар пополковник, 14 нафар майор, 33 нафар капитан, 49 нафар лейтенант ва 102 нафар сержант бор. Шунингдек, 115 нафар ҳарбий суд қарори билан қамалган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтариш қилишга уринишлар бўлган, аммо амалга ошмаган эди.

Туркия ҳукумати АҚШда яшовчи Фетхулла Гюленни тўнтариш ўтказишни ташкил қилишда айблаган. Ўз навбатида, Гюлен бу айбловни рад этган.

Шундан сўнг, Туркияда Гюленнинг тарафдорларига нисбатан оммавий қатағонлар бошланган.