Facebook дастурчилар учун ҳар йили ўтказиладиган F8 2019 конференциясида ижтимоий тармоқ сайти ва дастурининг FB5 деб номланган янги дизайнини намойиш этди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Қайд этилишича, эндиликда Facebook «янада содда, тезкор ва ўзига жалб этувчи» бўлади.

Facebook дастури фойдаланувчилари учун янгиланишларнинг бир қисми дарҳол тақдим этилади, компьютер версияси дизайнини янгилаш эса «яқин бир ой ичида» олиб борилади.

Янги дизайнда кўпроқ гуруҳларга урғу берилган, фойдаланувчилар янги гуруҳларни топиши осонлашиши учун ёрлиқ янгиланган. Шунингдек, барча бўлимлар, шу жумладан видео ва маркетплейсда у ёки бу гуруҳга қўшилиш учун маслаҳатлар пайдо бўлади.

Фото: TJournal

Гуруҳлар уларнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда турли функцияларни амалга оширади. Масалан, тиббиётга оид гуруҳда исмини кўрсатмасдан туриб мулоқот қилиш мумкин. Иш берувчилар эса ижтимоий тармоқ ичида вакансиялар ҳақидаги махсус постларни яратишлари мумкин. Facebook, шунингдек, умумий гуруҳлар асосида янги дўстларни тавсия қилишни бошлайди.