GM Uzbekistan компанияси «Nurafshon Avtocentr» мультибренд автосалонида дилерлик корхоналари вакилларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган янги моделдаги автомобилларни таништирди.

Фото: «Nurafshon Avtocentr»

Мазкур тадбир дилерларга янги моделлар билан танишиш, уларнинг барча жиҳатларига баҳо бериш ҳамда ўз таклифларини билдириш имконини берди.

Тадбир доирасида дилерлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг янги автомобиллар бўйича таклифлари ўрганилди. Компания ва дилерлар ўртасидаги ҳамкорликка доир бошқа бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тақдимотдан олинган видеолар тарқалмоқда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи чоғида давлат раҳбарига Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse кроссоверлари ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламаси таништирилганди.