BMW компанияси янги авлод 1 Series хэтчбекини тақдим этди. У ўзидан олдинги моделдан анча кенг ва биринчи бор кенг функцияли панорама томига эга бўлди, деб хабар беради «Мотор».

Фото: «Мотор»

Янги BMW 1 олд узатмали FAAР архитектурасига ўтган бўлиб, UKL2 ҳамда X1, X2 корссоверларининг эволуцияга учраган шаклига айланди. Платформанинг ўзгариши машинанинг ички қисмига ҳам таъсир ўтказган: орқа ўриндиқда ўтирувчиларнинг тиззалари учун 33 миллиметр, боши учун 19 миллиметр қўшимча жой пайдо бўлди. Юкхона сиғими 20 литрга ошиб, 380 литрга етди.

118и индексли хэтчбекка 1,5 литрли учта цилиндрга эга турбомотор ўрнатилган. У 140 от кучига эга ва айланувчи моментлар сони 220 Нм.га тенг.

Хэтчбек уч турдаги узатмалар қутиси билан жиҳозланди: олд узатмали олти поғонали «механика», уч цилиндрли машина учун етти поғонали «робот» ҳамда тўрт цилиндрли саккиз диапазонли «автомат».

Мазкур моделни кенг оммага жорий йилнинг ёзида Мюнхенда ўтказиладиган махсус тадбирда тақдим этиш режалаштирилган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»