Интернетда BMW М8’нинг Competition версиясининг янги суратлари пайдо бўлди, деб хабар берди Мотор. Суратлар, тахминан Жанубий Африкада олинган. Унда кузовнинг олд ва ортқа томони кўриниши қандай бўлишини кўриш мумкин.

Фото: Мотор

BMW М850i’дан фарқли равишда М8 нисбатан агрессиврок кўринишда бўлади: олд бамперда узайтирилган ҳаво жамлагич (двигателнинг озиқланиши ва совутилиши учун хизмат қиладиган қисм), орқасида эса тўрт патрубка ишланган газни чиқариш тизими ва орқа диффузор (тутун чиқарувчи қувур) пайдо бўлади. Декорнинг барча элементлари товланмайдиган қора рангда ишланган. М8 Competition аввалги суратларида ҳам шундай кўринишда эди.

Фото: Мотор

Competition версияси двигители 625 от кучидан кам бўлмаслиги кутилмоқда. Купе саккиз диапазонлик M Steptronic «автомати» фаол М-дифференциали билан жиҳозланади.

Фото: Мотор

Бундан ташқари, М8 трек учун махсус режимга эга вакуумсиз электр тормоз кучайтиргичини олади. Анъанавий тизимдан воз кечиш машина огирлигини 2 килограммга камайтириш шунингдек, тормоз ишлаш тезлигини ошириш имконини берган.