Facebook’нинг бир неча акциядорлари Марк Цукербергнинг компания директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетишини талаб қилган эди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, 29 май куни директорлар кенгаши аъзолари бу ташаббусни қўллаб-қувватламаган.

Фото: «Tvzvezda.ru»

Акциядорлар кенгашга яна еттита таклиф киритган бўлиб, уларнинг барчасидан кўзланган мақсад «Цукербергнинг назоратини заифлаштириш» бўлган. Директорлар кенгаши таклиф қилинган ташаббусларнинг ҳеч бирини қаноатлантирмаган.

Аввалроқ Facebook асочиларидан бири Крис Хюз Марк Цукербергнинг нуфузи АҚШ ҳукумати ёки хусусий сектордаги ҳар қандай одамникидан кўпроқ эканлигини маълум қилган эди.

Шу боис, Хюзнинг фикрича, ижтимоий тармоқ монополиясини тугатиб, Facebook’ни бир неча компанияларга бўлиб юбориш керак. Марк Цукерберг бу ғояни қўллаб-қувватламаган эди.