Бутун дунё бўйлаб YouTube, PayPal ҳамда Gmail ишида узилишлар кузатилмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: «Rambler»

CNBC телеканали Google Cloud’нинг ўчиб қолганлиги сабаб мазкур носозликлар келиб чиқаётганини маълум қилди. «Булут»га боғлиқ муаммолар АҚШ, Европа ва Жанубий Америка фойдаланувчиларида кузатилмоқда.

Google компанияси тармоқ қайта ёқилгани сабаб «булут» ўчиб қолганини билдирган.

Компания яқин вақтлар ичида сервис ишини қайта тиклашга ваъда берди.