Воронежда Россия президенти Владимир Путиннинг қабр тоши пайдо бўлди. Унга «Афсонавий ўғри ва ёлғончи. Сиёсий мурда» деб ёзилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Twitter

«Қабртош»нинг суратлари Twitter’га «Агит Россия» норозилик ҳаракати томонидан жойлаштирилган. Ҳаракат суратларни Telegram’даги бот орқали олганини айтган. Ушбу ҳаракатлар орқасида кимлар тургани ҳали номаълум.

Март ойидан бошлаб Россиянинг турли шаҳарларида «Владимир Путин учун қабр тошлар» ўрнатилиб келинмоқда. Улардан биринчиси Набережний Челнида пайдо бўлган. Акцияда иштирок этгани учун «Муддатсиз  норозилик»нинг икки фаоллари ҳибсга олинди.

Набережний Челнида ўтказилган акциядан сўнг  «ВКонтакте» маъмурияти фотосуратларни англашилмовчилик юзасидан дея изоҳ билдириб, тармоқдан ўчириб ташлаган. Кейинчалик ижтимоий тармоқ ушбу расмларни ҳақиқий деб тан олган ва уларни қайта тиклашга ваъда берган.