Facebook ижтимоий тармоғидаги «Potrebitel.uz» гуруҳида Михаил Ахпержаньянц исмли фойдаланувчи Юнусободда содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ҳақида пост қолдирди.

Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

Фойдаланувчининг ёзишича, 4 июнь куни Юнусобод тумани, MegaPlanet савдо маркази яқинида Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси бир неча болани уриб юборган.

«Бақираман, қичқираман, кейин йиғлайман! 2019 йил 4 июнь куни Юнусобод тумани MegaPlanet яқинида жияним Геворикдан айрилиб қолдик. Унинг ёши 12 да эди. Туғишган синглимнинг ўғли кўз олдимда катта бўлган, тутинган ўғлим эди… Геворик ва унинг уч нафар дўстини бир хоним дарахтга ёпиштириб қўйди. Ҳиссиётларим ва ғазабимнинг чегараси йўқ, роса бақирдим… одамлар орасида шу хонимнинг кўзларига қараш учун роса бақирдим, лекин у воқеа жойидан кетиб қолди. Бақирганимда Юнусободдаги 11 даҳанинг деярли барча аҳолиси менга ўгирилди… Геворик ўлимга ‘маҳкум’ этилишидан олдин дўстлари билан маҳаллада, қўшни домнинг ҳовлисида ўтиришган эди… Анави хоним эса ёрдам бериш ўрнига, қўрққанида уйига қочиб кетди… жиноят жойидан кетиб қолди. У ички ишлардан келиб олиб кетмагунига қадар уйида ўтирди.

Машина рулида деярли ҳайдашни билмайдиган аёл ўтирган… Ким унга ҳайдовчилик гувоҳномасини берган (аниқроғи, сотган)?

Уни энг қаттиқ жазога тортиш керак! Унинг имтиҳон картаси ва унга ҳайдашни ўргатган одамни кўриш керак. 12 ёшга ҳам тўлмаган жияним энди йўқ… Ёнимга бир қизча келиб йиғлади: ‘Геворик эртага уйда бўладими?’ дейди. Мен бўлади дедим… Эртага уни САМПИдаги моргдан олиб келишларини айтмадим… Чунки у тушунмайди, қизалоқ шунчаки йиғларди… Унинг дўстлари йиғлади… Анави хоним эса совуққонлик билан воқеа жойини тарк этди! Ишни ёпти-ёпти қилишга уриниб кўришсинчи!

Аёл киши рулда ўтиргани камераларга муҳрланган, 700 га яқин одам гувоҳ бўлди… Терговчи ҳамманинг олдида унинг машинасидан флешкани олди — буни кейинчалик ҳеч қандай маълумот йўқ демасликлари учун айтаяпман… Атайлаб барча дўстларимга қўнғироқ қилиб, нохуш ҳодиса содир бўлган жойни видеога олишларини сўрадим, кейинроқ исботлашга тўғри келиб қолмаслиги учун! Яна бир нарсани қўшимча қиламан. Худди Россияда бўлгани каби 12 ёшли болакай маст бўлган бўлиши мумкин эмас, бунақа йўлдан фойдаланишга уринишмасин!..»

Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»

Фойдаланувчининг билдиришича, иккинчи бола ҳам вафот этган, учинчиси эса оғир ҳолатда.