Қорақалпоғистонда 14 июнь куни чанг ва туз аралаш кучли шамол кузатилди. Соат 20:32 дан 20:38 га қадар давом этган табиий офат оқибатида Нукус шаҳрида камида еттита бинонинг томи учиб тушгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Фото: «Газета.uz»

«Газета.uz»нинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига асосланиб хабар беришича, том учиб тушиши ҳолатлари Нукусда кўпроқ бўлган, бутун Қорақалпоғистон бўйича эса жами 34 тани ташкил этган.

Хусусан, Нукус шаҳрида 27 та, Хўжайли туманида 2 та, Шуманай туманида 4 та, Тахиатош туманида 1 та том учиб тушиши ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли чанг-туз бўронлари 2018 йил май ойида ҳам кузатилган, ўшанда ҳаводаги чанг миқдори белгиланган нормадан 3—5,9 баробар ошиб кетган эди.