Экваториал Гвинея вице-президенти Теодоро Нгема Обианг Манге (одамхўрлиги фош қилинган президентнинг ўғли) давлат бюджетидан юз миллионлаб доллар ўғирланиши билан боғлиқ можаролар туфайли дунёга машҳур бўлган, деб ёзади «Avtomobili.ru». Аммо Теодоро жуда ноёб спорткарларни ҳам севган.

Фото: «Avtomobili.ru»

Европа ҳукумати гвинеялик порахўрнинг мулкига етти йил аввалоқ ов эълон қилган. Ўшанда Францияда унинг Bugatti Veyron Grand Sport, Maserati MC 12, Ferrari 599 GTO, Bugatti Veyron, Porsche Carrera GT ва бошқа бир қанча автомобиллари мусодара қилинган, сўнг улар аукционда сотилган эди.

2016 йилда эса Швейцарияда сиёсатчининг 25 та автомобили олиб қўйилган бўлиб, энди улар хоҳловчиларга, аниқроғи бундай ноёб суперкарларни сотиб олишга қодир бўлган коллекционерларга сотилади.

Теодоронинг коллекциясидаги энг қимматбаҳо машиналар сифатида Lamborghini Veneno родстери, буюртма бўйича ясалган Koenigsegg One: 1, McLaren P1 ва Bugatti Veyron айтилмоқда.