Ботсвананинг марказий окургида браконерлар томонидан заҳарланган филлар қолдиқларини еган 537 тадан ортиқ калхатлар нобуд бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, қушларнинг нобуд бўлиши ҳалок бўлган учта фил гўштида кимёвий моддалар бўлгани билан боғлиқ. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳудудни зарарсизлантириш учун етиб келган. Қушлар еган фил гўшти ва тупроқ намуналари текшириш учун лабораторияга олиб келинган.

Нобуд бўлган қушлар орасида 10 та Капс калхати, 14 та Африка қулоқдор калхати, 468 та Африка калхати, 17 та оқ бошли калхат ва 28 та қўнғир қузғунлар бўлган.  Шунингдек, воқеа жойида иккита тоғ бургути ҳам топилган.

Ёввойи табиат ва миллий боғлар департаменти ҳайвонларни қасддан заҳарлайдиган одамлар хатти- ҳаракатидан хавотирда эканини билдирган.