Renault Group вакиллари Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш борасидаги таклифга қизиқиш билдирди, деб хабар беради Spot.

Фото: «Kolesa.ru»

«Дунё» ахборот агентлигининг маълум қилишича, мазкур масала Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида француз автомобилсозлик корпорацияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда муҳокама қилинган.

Хусусан, Renault машҳур KWID моделини ишлаб чиқаришга, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонга экспорт қилишга тайёр.

Автоконцерн раҳбарияти биринчи босқичда «А» синфига оид автомобилларни йиғишни йўлга қўйишни, кейинчалик бошқа сегментларга ўтиш билан бир қаторда ишлаб чиқаришни босқичма-босич локализация қилишга тайёр эканликларини тасдиқлаган.

Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини кўздан кечириш мақсадида француз компаниясининг делегацияси яқин кунлар ичида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.