Аввалроқ, Франция автоконцерни Ўзбекистонда бюджет моделдаги Renault KWID йиғишни йўлга қўймоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Мустақил автоэксперт Алексей Шараповнинг Sputnik’ка маълум қилишича, ўзбек бозорида оддийгина кроссовернинг пайдо бўлиши умумий аҳволни ўзгартириши амримаҳол.

Фото: La Imagem / Renault

Эксперт сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Renault KWID Россия автомобиллари ёки маҳаллий седанларга жиддий рақобат пайдо қилиши амримаҳол.

«Ўзбек автомобиль бозори жуда консерватив – автоишқибозлар катта багажникли седанларга ўрганиб қолишган, қолаверса копмлектацияси ҳам яхши — олти поғонали, ўриндиқлар иситилади. Россия моделларига келадиган бўлсак, нархидан келиб чиққан ҳолда олишади. Йиғиш учун таклиф этилаётган Renault модели эса – бу учинчи давлатлар бозорлари учун маҳсулот — оддий арава», — деб қайд этди Шарапов.