29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрамона кеча ўтказилди. Тадбирда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

Ҳоким журналистлар билан мулоқотда пойтахтда Media City қуришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».

«Дубайда шундай жой бор. Бизда ҳам журналистлар, таҳририятлар, сайтлар учун алоҳида шаҳарча бўлишини хоҳлайман», — деди у.

Шунингдек, қўшимча қилди: «Бизни танқид қилишмаган куни худди ишламаётгандек ҳис қиламан ўзимни».