Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарқалган турли хабарлар юзасидан Гулнора Каримова сақланаётган аёллар колониясида ўрганиш ўтказаётганини маълум қилди.

Фото: Адлия вазирлиги

Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз, дейилади хабарда.

Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.