Ҳожатхона ичига янги туғилган чақалоғини ташлаб кетган она қидирувлар натижасида топилгани хабар берилмоқда.

Фото: Telegram / @vachach

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Янги туғилган чақалоқ 2 июль куни Денов туманидаги «Лолазор» буюм бозори ҳудудидаги ҳожатхонадан топилган.

Чақалоқ 2-сонли вилоят перинатал марказига оғир аҳволда олиб келинган. Бола анча вақт назоратсиз қолиб кетгани учун оғир аҳволда бўлган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган.