Навоий вилояти аҳолиси фаланга деб аталувчи ҳашаротлар кўпайганидан шикоят қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» мобил мухбири.

Фото: «Дарё»

«Ҳаракати жуда тез, одамдан қўрқмайди, оловда ёқсангиз ҳам осонликча ёнмайди», — дейилади мобил мухбир хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод туманидаги Жумабозор ҚФЙ атрофидаги дала ҳовлиларда фаланга (ўргимчаксимон заҳарли жонивор) пайдо бўлгани маълум қилинган эди. Қашқадарёнинг баъзи ҳудудлари аҳолиси ҳам фалангалардан шикоят қилган.

Таъкидланишича, фаланга заҳарли эмас, аммо унинг чақиши жуда оғриқли бўлади, чаққан жой битиб кетиши узоқ вақт олади.