Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Хаби Алонсо «Реал Сосьедад Б» жамоасига бош мураббий бўлди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифаси хабар берди.

Фото: Twitter

Эслатиб ўтамиз, Алонсо просфессионал карьерасини айнан Сан-Себастьян клубида бошлаганди. У 1999 йилдан 2004 йилга қадар «Сосьедад» сафида салкам 100 та учрашув ўтказди, шундан сўнг фаолиятини «Эйбар»да давом эттирди.

Бундан ташқари ярим ҳимоячи «Ливерпуль», «Реал Мадрид» ҳамда «Бавария» клубларида ҳам тўп сурди.

Хаби Алонсо терма жамоа билан биргаликда икки бор Европа ва бир марта Жаҳон чемпионига айланди. Шу билан бирга у икки маротаба Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. Алонсо карьераси давомида умумий ҳисобда 18 та совринни қўлга киритди.

Маълумот учун, испаниялик 2018/19 йилги мавсум «Реал Мадрид»нинг ёшлар жамоасини бошқарганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!