Туриннинг «Ювентус» клуби «Аякс» билан ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Фото: Google Images

De Telegraaf’нинг хабар беришича, Турин клуби амстердамликларга 19 ёшли футболчи учун 67 миллион евро таклиф билан чиққан.

Қайд этиш жоиз, «Ювентус» де Лигтни «Аякс» билан 13 июль, шанба куни Австриядаги машғулот йиғинларига боришини хоҳламаяпти. Шунинг учун, Турин клуби шартномани имкон қадар тезроқ имзоламоқчи.

«Аякс» ҳимоячининг трансферидан 75 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ де Лигт учун «Барселона» ҳамда ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!