Британия расмийлари яхши хулқ эгаси бўлган маҳбусларни рағбатлантиришга қарор қилди.

Фото: Depositphotos

Жумладан, қамоқхона раҳбарияти маҳбусларга камералари калитини топшириши мумкин.

Шунингдек, маҳбуслар узоқроқ муддатга мўлжалланган учрашувлар, таомни мустақил ўзи учун тайёрлаш, спорт залда кўпроқ шуғулланиш, душга бориш вақтини белгилаш имкониятига ҳам эга бўлиши мумкин.

Айрим маҳбусларга камералари эшигини истаган пайтда ёпиш ҳуқуқи ҳам берилиши кўзда тутилмоқда.