Chevrolet’нинг расмий сайтида Corvette спорткарининг саккизинчи авлоди 18 июль куни Stingray номи остида оммага тақдим этилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб хабар беради Мотор.

Фото: Марине Chevrolet

Corvette Stingray биринчи бор 1963 йилда — спорткарнинг иккинчи авлоди сотувга чиққанида ишлаб чиқарилган. Орадан 13 йил ўтиб модель йўқолиб кетган, бироқ 2014 йилда америкаликлар уни қайта яратишга қарор қилган эди.

Ҳозирча мавжуд ягона маълумотга кўра, спорткар олдмотордан ўрта моторли компановкага ўтади. Унга 500 от кучига эга V8 двигатели ўрнатилиши мумкин.

Яқинда Barrett-Jackson аукционида тарихда сўнгги олдмоторли Chevrolet Corvette сотиб юборилди. 659 от кучига эга 6.2 V8 двигатели ўрнатилган автомобилга 2,7 миллион долларга харидор чиққан.