Ортиқча вазн муаммоси билан исталган касб эгалари дуч келиши мумкин ва полициячилар ҳам бундан мустасно эмас, деб ёзмоқда TravelAsk. Бу нафақат соғлиққа зарар, балки эпчил ва чаққон бўлишга халал беради. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларга ўз вазифаларини бажариш жараёнида жуда муҳим.

Фото: TravelAsk

Полиция ходимларининг озишига ёрдам бериш учун Таиланднинг Пак Чонг шаҳарчасида махсус лагер ташкил этилган. Бу ерга ортиқча вазнга эга офицерлар оммавий юборилади. У ерда офицерларга парҳез таомлар берилади улар албатта спорт машғулотлари билан шуғулланади.

Фото: TravelAsk