Гонконгда масофадан бошқарилувчи қутқарув қурилма —  Dolphin 1 роботи яратилди, деб хабар бермоқда TJournal. У доска кўринишида ишланган бўлиб, одамлар бемалол ушлаб олиши мумкин.

Фото: Building-Tech

Қутқарув роботининг тезлиги соатига 15 километрни ташкил этади ва оддий пулт ёрдамида бошқарилади. У чўкаётганларга одамларга қараганда тезроқ етиб боради.

Фото: Building-Tech

Ёрдам овозини эшитган қутқарувчилар роботни сувга ташлайдилар, холос. У ҳатто кечаси ёки кучли тўлқин бўлганда ҳам ишлайди.