Президент қарорига мувофиқ, «Ўзавтосаноат» АЖ жорий йилнинг 1 октябридан Trade-in дастурини ишга туширади, у харидорларга расмий дилерларга эски автомобилни сотиб, фарқини тўлаш ва янгисини олиш имконини беради.

Фото: ЎзА

Шу билан бирга, дастурда қуйидагиларнинг олди-сотдиси ҳақидаги шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштириш зарурияти кўзда тутилмаган:

эски автомобилларнинг, харидорга белгиланган намунадаги маълумотнома-счётларни беришни жорий қилиш билан;

маҳаллий ишлаб чиқариш расмий дилерларидан сотиб олинган янги автомобилларнинг.

Шунингдек, расмий дилерлар эски автотранспорт воситаларини сотиб олишда ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда йиғим тўлашдан озод этилади.