Гулнора Каримовани у жазони ўтаётган Зангиотадаги колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетишган. Бу ҳақда унинг адвокати, швейцариялик юрист Грегуар Манжа маълум қилди.

Фото: Twitter / @ Greguar Manja

Адвокатнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга мижози билан кўришиш учун келган, бироқ уни Каримованинг олдига қўйишмаган. Манжа колония олдида 6 соат кутган, бу вақт мобайнида унинг олдидан иккита тез тиббий ёрдам машинаси ўтиб кетган. Адвокатнинг манбаси Каримова шу машиналардан бирида бўлганини билдирган.

Фото: Twitter / @ Greguar Manja

«У ҳатто Ўзбекистонга келганимни ҳам билмаса керак», — дея ёзув қолдирган Манжа Twitter’даги саҳифасида.