Россияда йил бошидан бери енгил автомобилларни сотиш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган дилерлик марказлари сони 74 тага камайди.

Фото: Google Images

Дилерлик марказлари энг кўп ёпилган маркалар сафида биринчи ўринни Хитойнинг Lifan бренди эгаллаган — 34 та. Иккинчи ўринда Ravon қайд этилган —18 та. Учинчи ўринга яна бир Хитой бренди — Chery(12) жойлашган.

Дилерлик марказлари сонини кўпайтирган компаниялар қаторида Хитой ишлаб чиқарувчилари етакчилик қилмоқда. JAC (42 та), Haval (+27) ва Changan (8) шулар жумласидан.