Элтон Жоннинг ОITСга қарши курашиш учун ташкил этилган хайрия фонди томонидан уюштирилган кимошди савдосида First Editon сериясига тегишли Bentley Flying Spur  седани сотилди, деб хабар беради Мотор.

Фото: Мотор

Ўзини ошкор этишни истамаган харидор мазкур автомобиль учун 700 минг евро тўлаган. Таъкидлаш керакки, оддий  Flying Spur’нинг нархи 200 минг евро атрофида туради.

Янги Flying Spur Porsche Panamera платформаси асосида қурилган. Шоҳона автомобилга 636 от кучига эга олти литрли W6 двигатели ўрнатилган. 100 километр соат тезликка чиқиш учун машинага 4,5 сония етади. Шунингдек, унга Bentley тарихида биринчи бор тўлиқ бошқарилувчи шасси ҳам ўрнатилган.

Фото: Мотор

Кимошди савдосидан тушган барча пуллар ОITСга қарши курашиш мўлжалланган хайрия ишларига йўналтирилади.

Фото: Мотор

Фото: Мотор

Фото: Мотор