Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электромобил ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «2019—2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилди, деб маълум қилади «Халқ сўзи Online».

Фото: «Халқ сўзи Online»

Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм дея баҳоланяпти. Ташаббускор эса «Олтин ер ҳимоя» МЧЖ бўлиб, унинг раҳбари ўтган йил «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланган Шаҳризод Мусабоевдир.

Мазкур инновацион корхона 2021 йил 1 июнда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Шу асосда 10 та янги иш ўрни яратилади.