Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида тадбиркор Аҳмед Алиевнинг иши бўйича кассация аризаси эшитуви давом этмоқда, деб ёзади «Nuz.uz».

Фото: «Nuz.uz»

Бўлиб ўтган суд ишида маҳкум судга 5,311 миллиард сўмни ўғирлашга алоқадор эмаслигининг далиллари пакетини тақдим этди. Тадбиркор бу улкан маблағ нималардан иборат эканлигини в анима учун у бу пулларни ўғирлаган бўлиши мумкин эмаслигини асослаб берди.

Шунингдек, фирибгарликдаги айбловлар эски қарз билан боғлиқ эканлигини айтиб, уни Алиевлар оиласи аллақачон тўлаб бергани юзасидан далиллар тақдим этди.

Алиевга айбловлар эълон қилинган қолган 12 та модда бўйича ҳам у судга ўз айбсизлигининг исботларини ёзма равишда тақдим этди. Судда тадбиркор тергов давомида унга қарши қийноқлар ва таҳдидлар қўлланилганини ҳам маълум қилди.

«Мен ўзимга қарши қўйилган моддаларнинг ҳеч бирини тан олмаганман. Мени дўппослашган, хўрлашган. Бир куни мени ҳушсиз ҳолда МХХ госпиталига етказишган, у ерда яраларимга бир нечта тикиш туширишган. Ҳаётимга суиқасд уюштирилган. Рафиқам тревога кўтаргани учун қотиллик мўъжиза туфайли қутулиб қолганман. Шу ва бошқа кўплаб нарсалар ҳақида озодликка чиққанимдан кейин брифингда айтиб бераман. Ўтган 7,5 йил мобайнида бошимдан ўтказган ҳамма нарсани айтиб бераман. Шунчаки исмларни қуруқ айтмасдан, барчасини ҳужжатлар билан асослаб бераман. Менда ҳуқуқ-тартибот органларининг собиқ ва амалдаги олий мансабдорларига қарши кучли обрўсизлантирувчи ҳужжатлар бор. Шунингдек, менинг ишимга алоқадор бўлган ва ҳозиргача озодликда қолаётган одамларнинг исмларини ҳам ошкор қиламан», — деди Алиев суд мажлисида.

Навбатдаги эшитув 5 августга белгиланган. Судья Мадумаров Алиевни фирибгарликда айблаган Ирина Ярцевани ва суд ижрочиси Акмал Нарзиевни сўроққа чақирмоқчи.

Аҳмед Алиев — таниқли заргар ва тадбиркор, Ўзбекистон заргарлар ассоциацияси раиси, 1200 га яқин ходим ишлаган «Алиев Заргари» компанияси эгаси.